
ЖАРнинг шимолий қисмида жойлашган Лимпопо провинциясидаги сафари-парк эгасига шернинг ҳужум қилганлиги видеога олинди, деб хабар қилди Даракчи нашри.
Воқеа 30 апрель куни юз берди. Йиртқич тўсатдан 67 ёшли Майк Хожга ҳужум қилди. Майк Хож бундан 10 йил илгари Буюк Британиядан Африкага кўчиб келиб, йиртқич ҳайвонларни сақлаш марказини очган эди.
Шерни асабийлаштирган ёқимсиз ҳиднинг сабабини билиш учун катакка кирган эркакка шер ҳужум қилиб, уни йиқитди ва ўт-ўланлар орасига судради.
Рейнжерлардан бири қуролдан ўқ узиб, йиртқични қўрқитишга ҳаракат қилди. Воқеа гувоҳлари тез ёрдамга қўнғироқ қилишди. Майк Хож бўйни ва жағидан жароҳатланди. Айни вақтда унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Эркакка ҳужум қилган шер эса отиб ўлдирилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар