19:39 / 15.05.2018
5 030

Америкалик эркак қўзиқорин теришга бориб, икки бошли буғу боласини топиб олди

Америкалик эркак қўзиқорин теришга бориб, икки бошли буғу боласини топиб олди
АҚШнинг Миннесота штатида яшовчи эркак ўрмонга қўзиқорин теришга бориб, икки бошли буғу боласининг жасадини топиб олди, деб хабар беради Daryo.

Эркак топилма ҳақида ўрмон хўжалиги бошқармасига маълум қилди. Шундан сўнг жониворнинг мурдаси табиий ресурслар вазирлигига етказилди. Жониворнинг жасади келгусидаги тадқиқотлар учун музлатиб қўйилди.

Тадқиқотлар жониворнинг умуртқаси иккига бўлингани ва ундан алоҳида бошларга эга иккита бўйин ўсиб чиққанини кўрсатди.

Жониворнинг ўпкаси охиригача шаклланмагани учун у ўлик туғилган. Буғу боласининг овқат ҳазм қилиш тизими ҳам иккита бўлган. Бироқ улардан фақат биттаси тўлақонли равишда ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик эркак қўзиқорин теришга бориб, икки бошли буғу боласини топиб олди