date
views 3 659

Чеченистон пойтахтидаги черковга жангарилар ҳужум қилди

Чеченистон пойтахтидаги черковга жангарилар ҳужум қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг маълум қилишича, жангарилар беш киши бўлган. Улар черковга кириб ичкаридагиларни гаровга олганди. Республика махсус хизмати вакиллари ўз бурчини аъло даражада адо этди. Отишмалар натижасида беш жангарининг тўрт нафари йўқ қилинди. Хабар қилишларича, жангарилар черковга ҳужум қилишда асосан портловчи моддалар ва винтовкадан фойдаланган.

Архангел Михаил ибодатхонаси руҳонийси йўқ қилинган жангариларнинг биттаси илгари бу ерда кўзга ташланмаганини, у кириб келгач, орадан жуда қисқа вақт ўтиб жангарилар ҳужум бошлаганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Худди ўша қолган тўрт жангарига етакчилик қилгани, ҳужум ва гаровга олиш операциясини бошқариб турган бўлиши мумкинлигинини қистириб ўтди.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистон пойтахтидаги черковга жангарилар ҳужум қилди