Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев сукутни бузди ва бугун сиёсий баёнот берди. Бу ҳақда 24.kg'га таяниб Кун нашри хабар қилмоқда.
«Мамлакат собиқ бош вазири, ҚСДП раиси ўринбосари Сапар Исоқов ва Давлат божхона хизмати собиқ раиси Кубаничбек Кулматовнинг қўлга олиниши - бу коррупция билан кураш эмас. Коррупция билан курашган одамларнинг айнан ўзи коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди. Сапар Исоқов ҳукумати жорий йилнинг 4 ойи двомида 5 млрд сўмлик бюджет профицитини таъминлади. Бу мустақил Қирғизистон тарихида илк бор кузатилди», - дейилади матнда.
«Давлат арбобларини ҳибсга олиш ҳақидаги қарор - бу дўстларнинг қасоси. Бу ҳолат Раим-миллионга алоқадор бўлиши мумкин, унинг ишдан бўшатилганидан сўнг ижобий вазият кузатилди ҳамда божхона тўловлари кескин ортди», - дейди Атамбоев.
Шунингдек, унинг фикрича, ҚСДП бошқа аъзолари, жумладан Жалолобод собиқ ҳокими Салайдин Авазов ва Жогорку Кенеш депутати Осмонбек Ортиқбаевнинг жиноий таъқиб этилишига ҳам сиёсий сабаб бордир.
Атамбоевнинг сўзларига кўра, жавобгарликка Сапар Исоқовни эмас, балки ИЭСнинг эски қисмида авария юз беришига ҳамда Бишкек аҳолисининг совуқда ўтиришига сабабчи бўлганларни тортиш керак.
«Баъзи шахслар президент Сооронбай Жээнбековни хавфли йўлга бошламоқда. Мен уни бу ҳақда огоҳлантиргандим. Қирғизистон халқи барибир бу жиноий ишларни қўзғатишга нима сабаб бўлганини билиб олади ва бу жараённинг барча иштирокчиларига баҳо беради», - деган Атамбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда Сапар Исоқов қўлга олингани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
“От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя)
Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео)
Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото)