Америкаликларнинг 45 фоизи президент Доналд Трампнинг фаолиятидан мамнунлигини ва уни маъқуллашларини маълум қилишди. Бу ҳақда «Gallup poll» тадқиқотлар агентлиги ўтказган сўров натижасидан билиб олиш мумкин. Бу унинг ушбу лавозимни эгаллаганидан буён энг яхши кўрсатгичдир. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.
Унинг фаолиятини маъқуллаганларнинг 90 фоизи республикачилардир. Ушбу натижага қарамасдан Трампнинг демократлар орасида ҳам қўллаб-қувватлашга эришиш имкони камроқ.
Агентлик, шунингдек, Трампнинг лавозимга киришганидан буён тўплаган рейтинги ўзидан олдинги президентларникидан анча паст бўлганини маълум қилган. Сўров 11 — 17-июнь кунлари телефон орқали ўтказилган. Унда 1511 киши қатнашган.
Аввалроқ таниқли социолог, «Zogby International Poll» жамоатчилик фикрини ўрганиш фирмаси асосчиси Жон Зогби америкаликларнинг деярли ярми Трампнинг иқтисодий сиёсатини, 40 фоизи эса ташқи сиёсатини маъқуллашини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди