date
views 3 230

Эрдоған Туркиядаги президентлик сайловида ғалаба қозонди

Эрдоған Туркиядаги президентлик сайловида ғалаба қозонди
Режеп Тоййип Эрдоған Туркияда бўлиб ўтган президентлик ҳамда парламент сайловлари натижасига кўра, халқ унга ишонч билдирганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрдоған NTV телеканали трансляция қилган Истанбулдаги чиқиши вақтида айтиб ўтди.

«Халқимиз менга президентлик мажбуриятларини бажариш вазифасини ишонди», – деган Эрдоған.

Унинг таъкидлашича, сайловларда аҳолининг 90 фоизи иштирок этган.

Олинган маълумотларга кўра, Эрдоған 53 фоизга яқин овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби, мухолифатдаги Халқ республикачилар партияси Муҳаррам Инже 30 фоизга яқин овоз тўплаган.

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати 2023 йилгача мамлакатнинг ривожланиш концепциясидаги мақсадларни амалга оширишга қаттиқ киришади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған Туркиядаги президентлик сайловида ғалаба қозонди