Фото:«The Policy»
«АҚШлик машҳур киноактёр Давид Линчнинг фикрича, президент Доналд Трамп фаолиятини АҚШнинг энг буюк президентларидан бири сифатида якунлаши мумкин. Бу ҳақда у «Guardian» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди», — дея хабар бермоқда «Хабар» нашри.
72 ёшли киноижодкор Трампнинг қилаётган ишларига иккиланиши ва шу билан бирга унинг ҳукуматга келиши катта ислоҳотларга йўл очиши мумкинлигини айтиб ўтди.
«У АҚШнинг энг буюк президентларидан бири бўлиши мумкин, чунки у жуда кўп янгиликларга қўл урди», — деди ўз даврининг энг яхши киноижодкорларидан бири. «Ҳеч ким унга қарши тура олмайди. Бизнинг сохта раҳбарларимиз давлатни ривожлантиришда олдинга силжий олишмади, улар ҳеч нарса қила олишмади. Улар худди ёш болага ўхшайди. Трамп буни ҳаммага кўрсатиб қўйди», — дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, Линч 2016 йилги сайловда кимга овоз берганини эслолмаслигини, аммо биринчи турда демократ Берни Сандерсга овоз берганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?