18:27 / 27.07.2018
5 536

Марадона 28 ёшли қизга уйланмоқда (фото)

Марадона 28 ёшли қизга уйланмоқда (фото)
«Динамо» Брест клуби бошқаруви раиси, аргентиналик таниқли футболчи Диего Марадона уйланмоқда.

У 28 ёшли севгилисининг қўлини сўради ва розилик олди.

Хабарга кўра, 28 ёшли Росио Оливанинг Буэнос-Айресдаги туғилган кун маросимида 57 ёшли аргентиналик унга таклиф билдирди ва қиз бунга рози бўлди. Бу 45 нафар меҳмоннинг кўз ўнгида содир бўлди.

Росио аввал профессионал футболчи бўлган.

2014 йилда ҳам Марадона бу қизга турмуш қуриш таклифини билдирган, аммо шундан сўнг орада жанжал чиқиб, жуфтлик муносбатларни тўхтатган эди. Марадона Росиони заргарлик буюмларини ўғирлашда айблаган, қиз эса футбол афсонаси уни урганини айтган эди.

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марадона 28 ёшли қизга уйланмоқда (фото)