date
views 3 564

Шварценеггер танкида лимузинни мажағлаб ташлади (видео)

Шварценеггер танкида лимузинни мажағлаб ташлади (видео)
Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер танкда лимузин устидан юриб ўтиб, уни мажағлаб ташлади. Make It дастури учун олинган ушбу лавҳалар CNBC телеканалининг YouTube-каналида жойлаштирилган.

Видеода Шварценеггер ва кўрсатув бошловчиси Жей Лено актёрга тегишли, 50 тонналик M47 Patton II танкига ўтириб, 9 метрлик Lincoln TownCar лимузини устидан ўтиб кетишган.

Шварценеггер бундан олдин бошловчидан “Нимани янчиб ташлашни истардинг?” деб сўраганда, Лено унга “Нима топсак, барчасини”, деб жавоб қилган.

M47 Patton II танки М46 танкининг модернизациялашган варианти бўлиб, Корея уруши вақтида лойиҳалана бошланган. Бу танклар АҚШ, Австрия, Бельгия ва яна бошқа бир қатор давлатлар қуролланишида бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шварценеггер танкида лимузинни мажағлаб ташлади (видео)