10:56 / 31.07.2018
5 258

Виждони қийналган ўғри пулни қайтариб берди ва кечирим сўради

Виждони қийналган ўғри пулни қайтариб берди ва кечирим сўради
АҚШнинг Арканзас штатидаги Клинтон шаҳрида ўғри олган пулини қайтариб берди ва кечирим сўраб ёзув қолдирди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Сьюзен МакНабб дўкон ёнида ҳамёнини унутиб қолдирди ва қайтиб келиб уни очганида ҳамёндан 160 доллар йўқолгани маълум бўлди.

«Мен полицияга бордим ва бу ҳақда хабар қилдим», — дейди у.

Тез орада унга полициядан қўнғироқ қилишди. Маълум бўлишича, бир аёл бўлинмага конверт олиб келган ва ўзини таништирмасдан уни ташлаб кетган. Конверт ичида 160 доллар пул ва МакНаббга аталган мактуб бўлган.

«Илтимос, мени кечиринг. Мен доим ҳалол яшашга ҳаракат қиламан ва бугун даҳшатли хатога йўл қўйдим», деган ёзув бўлган мактубда.

МакНабб унинг бу ишидан таъсирланиб кетганини ва қайтарилган пулни бошқаларга ёрдам беришга сарфлаганини айтди.

2013 йилда АҚШда бир ўғри орадан 30 йил ўтганидан сўнг ўғирлаган пулларини қайтариб бергани ҳақида хабар қилинганди. У полицияга 1200 доллар ҳамда пули ўғирланган дўкон эгасини топишлари илтимос қилинган хат жўнатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Виждони қийналган ўғри пулни қайтариб берди ва кечирим сўради