
Хакерларнинг йиллик DEFCON анжуманида иштирокчилардан бири Флорида штати сайти нусхасини бузиб кирди ва овоз бериш натижаларини ўзгартирди.
Минглаб катта ёшли хакерларни жамлайдиган мазкур тадбирда 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган 50 нафар боладан иборат гуруҳ ҳам қатнашди. Уларнинг олдига турли штатлардаги президентлик сайловлари натижалари ҳақида ОАВга маълумот берувчи 13та сайтнинг нусхасини бузиш вазифаси қўйилди.
DEFCON ташкилотчилари томонидан Эмметт Брюэр деб таништирилган болакай Флорида давлат котиби сайтининг нусхасини бузди.
Эмметтнинг отаси киберхавфсизлик соҳасида ишлайди ва ўғлини DEFCON анжуманига тўртинчи бор олиб келди.
«Аслида бу жуда қўрқинчли, — деди 11 ёшли хакер бу иши ҳақида. – Одамлар бундай сайтларни осонгина бузиб киришади ва катта зарар етказишади».
Штатлар котиблари миллий ассоциациясининг вакиллари сайлов тизими хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериш истагида бўлган DEFCON қатнашчилари билан ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.
Ҳужумларга нисбатан заиф бўлишига қарамасдан, бу сайтлардан фақатгина ОАВ учун норасмий натижаларни эълон қилиш учун фойдаланилади. Уларнинг овозларни ҳисоб-китоб қилишга алоқаси йўқ ва сайловлар натижаларига таъсир қилмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар