Ўзбекистонлик яккакурашчи Шоҳруҳ Холмуродов кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини нокаут билан тамомлади.
Муай тай бўйича “Super Chempion” промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинган турнир доирасида мезбон спортчи Идувбага қарши рингга кўтарилган спортчимиз муддатидан олдин зафар қучди.
– Бироз аввал менинг Хитойдаги жангим маълум сабабларга кўра бекор қилинган эди. Шундай кейин мени ушбу турнирга қўйишди. Анча вақтдан бери шу ерда тайёргарлик олиб бораётганим боис қийинчиликлар деярли бўлмади. Насиб қилса, келаси ойда навбатдаги жангим бўлиб ўтади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади. Олдинда йирик турнирларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни режалаштирганман, – дейди Шоҳруҳ SPORTS.uz интернет порталига.
Эслатиб ўтамиз, профессионал жангларини муай-тай спорт турида бошлаган Шоҳруҳ шу вақтга қадар 7 марта рингга чиқиб, 5 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди
Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото)
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"
Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин