11:29 / 22.08.2018
4 445

Италиядаги кўприкнинг қулаши видеоси эълон қилинди

Италиядаги кўприкнинг қулаши видеоси эълон қилинди
Интернетда автомобиль кўпригининг қулаб тушиши тасвирланган, Генуядаги шаҳар камералари томонидан олинган видео пайдо бўлди. Кадрлар YouTube’даги La Repubblica нашри канали томонидан эълон қилинди.

Генуяда узунлиги тахминан 200 метр бўлган автомобиль кўпригининг бир қисми 14 август куни қулаб тушди. Натижада, ўнлаб енгил автомобиллар ва бир нечта юк машинаси вайроналар остида қолиб кетди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 43 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, қутқарувчилар Генуядаги кўприкнинг яна бир қисми таянч устунларисиз қолгани туфайли турар-жой биноларига қулаб тушиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.

Қулашга нима сабаб бўлгани ҳали ҳам номаълум. Бир версияга кўра, ҳодиса кучли ёмғир туфайли содир бўлган. Генуя прокурорининг сўзларига кўра, бу инсон хатоси туфайли юз берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиядаги кўприкнинг қулаши видеоси эълон қилинди