18:18 / 12.09.2018
3 510

«Ундан серсув котлет тайёрлайман»: Росгвардия раҳбари Навальнийни дуэлга чорлади (видео)

«Ундан серсув котлет тайёрлайман»: Росгвардия раҳбари Навальнийни дуэлга чорлади (видео)
Россия Миллий гвардияси раҳбари Виктор Золотов Коррупцияга қарши курашиш фондининг муассаса бўйича маълумотларига жавобан чиқиш қилиб, фонд раҳбари Алексей Навальнийни дуэлга чақирди ва ундан «серсув котлет» тайёрлашга ваъда берди.

Навальний фондининг 23 август куни эълон қилган материалида Росгвардия учун зарур маҳсулотлар бозордаги нархлардан бир неча баробар қимматга харид қилинаётганига эътибор қаратилганди. Ўтган йилнинг охирида ушбу ташкилот учун маҳсулотлар етказиб бериш ҳуқуқи «Дружба народов» гўшткомбинатига берилганди.

«Мен хизмат сафарида эдим ва шу сабабли дарҳол жавоб қайтара олмадим. Аммо ҳечдан кўра, кеч яхши. Мен ҳеч қачон кўчадаги одам билан баҳслашиб ўтирмаган бўлардим, аммо сиз президент бўлиш амбициясига эга шахссиз-ку! Ҳа, бизда айрим коррупцион ҳолатлар кузатилади, аммо биз улар билан кураш олиб борамиз. Ундайларни ишдан ҳайдаймиз ёки судга топширамиз.

Сиз олма шарбати нархи бир литри учун 40 рубль ўрнига 87 рубль бўлганига эътироз қилмоқдасиз ва буни коррупция деб атамоқдамиз. Лекин 40 рублга шарбат беришмайди, бу оддий сув ёки сунъий маҳсулот бўлиши мумкин.

Менинг декларациямга ҳурматсиз муносабатда бўлманг. Мен уни Росгвардияда ишлашимдан олдинроқ тўлдириб келганман. Мен армияда хизмат қилганман, барабанчи бўлганман, сиз ҳали гўдаклигингизда бизнес билан шуғулланишни бошлаганман. Умуман, сиз ким бўлибсиз, Навальний? Сиз Америкага ёлланган марионеткасиз. Сиз Россияни қисмларга бўлиб ташлашни истайсиз. Сиз барчангиз ичкаридаги чириндиларсиз - Березовский, Ходорковский, Мальцев. Балки ўзларингизни овчи итлардек ҳис қиларсизлар, аммо амалиётда сиз мухолиф кучукчаларсиз.

Сиз ўз чиқишингиз билан менга туҳмат қилдингиз, зобитлар эса буни шундай қолдиришмайди. Қадим замонларнинг анъаналарига мувофиқ, юзга урган шахс дуэлга чақирилган. Жаноб Навальний, бизга бу анъанани давом эттириш учун тўсиқ йўқ. Рингдами, татамидами, қаер сиз учун қулай бўлса, мен тайёрман, сизни серсув котлетга айлантиришга ваъда бераман. Агар сиз яккама-якка олишувдан қочсангиз - ҳамма сизни ландавур деб атайди. Агар сиз яна бир бор менинг оиламга қарата ҳақорат йўлласангиз, мен сизни оёқларингиздан маҳрум қиламан ва шахсий таркибим қаршисида шоу уюштириб бераман. Бундай мусибатга гирифтор бўлманг, жаноб Навальний», деган Золотов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ундан серсув котлет тайёрлайман»: Росгвардия раҳбари Навальнийни дуэлга чорлади (видео)