
Twitter ижтимоий тармоғида ўз итини гапиришга ўргатаётган қиз видеоси жойлаштирилди.
Видеода сиба-ину зотидаги Бени лақабли итнинг эгаси унга иккита японча сўз: taberu (“овқат ейиш”) ва hanbagu (“гамбургер”) сўзларини айтишга ўргатаётгани тасвирланган. Баъзида Бени дангасалик қилиб шунчаки акиллаётганини, бироқ ора-орада юқоридаги сўзларни анча аниқ такрорлаётганини эшитиш мумкин. Видео сўнгида Бенининг эгаси уни “сўзамоллиги” учун егулик билан тақдирлайди.
紅が喋る「食べる」が「ハンバーグ」「アイラブユー」等に聞こえるという意見もあり、ならば「食べる」「ハンバーグ」を分けて喋れるようにしよう!と思ってやってみました?
— しばいぬ紅 (@a_t_k123) September 1, 2018
私はできてると自己満足です☺️☺️ pic.twitter.com/cnPQY552I0
Фойдаланувчилар ақлли итнинг бу қобилиятидан ҳайрат билдиришган. Кўп журналистлар видеога изоҳларида итдан интервью олиш учун унинг эгасидан улар билан боғланишни сўрашган. Бошқалар эса ўз уй ҳайвонларини гапиришга ўргатишни бошлашганини маълум қилишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар