Французлар қарғани чиқинди йиғиштиришга ўргатишди

Французлар қарғани чиқинди йиғиштиришга ўргатишди
Эндиликда қушлар фаррошлик қилишни бошлашди. Қарғалар қанчалик айёр, ўйинқароқ ва ўғри қуш бўлиши ҳақида кўп ўқиган бўлишингиз турган гап. Бироқ баъзи ақлли инсонлар уларнинг айни шу ўғрилигидан фойдаланиб қолишмоқда.

Қарғаларни яхши билган орнитологлар Франциянинг Лез-Эпес қишлоқчасидаги Пюи-дю Фу хиёбонида ўзига хос тажриба ўтказиб кўришди. Улар қарғаларни арзимаган озуқа эвазига сигарет қолдиқлари, қоғоз бўлаклари ва бошқа шу каби майда чиқиндиларни йиғишга ўргатишди. Бу тажриба ўзини оқлади ва эндиликда мазкур хиёбондаги қарғаларни норасмий фаррошлар деб ҳам атасак бўлади.

Тўғри, қарғаларнинг ўзи ҳам сайёҳлар билан бир қаторда паркни ифлослантиришга ҳисса қўшишади. Бироқ энди улар тўзғитган жойларини тозалашни ҳам ўрганиб олишди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар