Бекободда 150 млн сўмлик товарларни яширинча олиб киришга уриниш фош этилди

Бекободда 150 млн сўмлик товарларни яширинча олиб киришга уриниш фош этилди

Бекобод» темир йўл чегара божхона постида «Хўжанд–Волгоград» йўналишидаги халқаро поезд текширилганда, йўловчилардан бирининг юкида декларация қилинмаган товарлар аниқланди.

Йўловчи оғзаки сўровда ҳам ушбу маҳсулотлар ҳақида маълумот бермаган. Багаж кўздан кечирилганда 2 минг қути «Эссе Чанге» тамаки маҳсулоти, 111 та тиббий буюм ва 12 литр алкогол топилди.

Товарларнинг бир қисмида акциз маркалари бўлмаган. Тиббий буюмларнинг сифати ҳам тасдиқланмагани айтилмоқда.

Дастлабки баҳолашга кўра, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 150 млн сўмга тенг. Улар мамлакат ҳудудида қайта сотиш учун олиб кирилаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари текширув ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Poyezd yonida yerga terib qo‘yilgan ko‘plab kontrabanda tovarlar va uch nafar erkak.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар