11:47 / 18.09.2018
5 908

Аляскага ташриф буюрган ўзга сайёраликлар вакили

Аляскага ташриф буюрган ўзга сайёраликлар вакили
Американинг «Central Ohio Paranormal Research Group» бирлашмаси мутахассислари куни кеча ғалати мактуб олишди. Мактуб эгасининг ёзишича яқинда бобоси оламдан ўтганди. Унинг буюмларини назоратдан ўтказаётиб ғалати бир фотосурат қўлига тушибди.

Сурат жуда сифатсиз бўлса-да, унда боши беўхшов формага эга, кўзлари катта-катта, гуманоидни эслатувчи кимса унга қараб турарди. Шундагина мактуб эгаси бобоси бир пайтлар гапириб берган ҳикоя эсига тушди. Ўшанда қария ёш бўлган шубҳасиз, Аляскада хизмат қилган. Бир куни кечқурун кўлга яқин жойда, ўрмондан узоқ бўлмаган манзилда боши ва кўзлари беўхшов даражада катта бир одамсифат нусхани кўриб қолган.

Унинг ранги пахтадек оппоқ, сочи, бурни, қулоқлари, оғзи, кўкрак қафаси ва киндиги ҳам бўлмаган. У нусха америкаликни кўрган-у, қочишга тутинган. Яхшики, ўшанда фотоускуна бор эди. Ортидан қувиб бориб бўлса-да, суратга олишга улгурди. Шундан кейин нусха кўздан ғойиб бўлди.

«Central Ohio Paranormal Research Group» бирлашмаси олимлари суратни чуқур ўрганиб чиққач, суратдаги ўзга сайёралик деган тўхтамга келишди. Яхшики, ўшанда унинг шериклари кемада кутмаётган экан. Акс ҳолда сурат ишқибозига жиддий зиён етказишлари тайин эди. Олимлар шундай хулосага келишдики, ўзга сайёралик гуманоид Аляскада разведка ишларини амалга оширган.

Манба: "Ҳордиқ"
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)