12:25 / 19.09.2018
4 051

Трамп Россиянинг хатти-ҳаракатларини "тажовузкор" деб атади

Трамп Россиянинг хатти-ҳаракатларини "тажовузкор" деб атади
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Россия томонининг хатти-ҳаракатларини тажовузкор деб атади. Бу ҳақда у польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан матбуот анжумани вақтида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, АҚШ етакчисидан Россия Шарқий Европага таҳдид уйғотиши борасида савол билан мурожаат қилишган.

«Менинг фикримча, бу жуда тажовузкор вазият. Россия тажовузкор ҳаракат қилмоқда», - дея айтиб ўтган Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, Россия худди бошқа давлатлар каби куч ва қатъийликни ҳурмат қилади. Шу билан бирга, АҚШ президенти Америка томони ўз қуролли кучларини мустаҳкамлагани ва Россия бунга ҳурмат билан қараётганига эътибор беришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка бизнеси Россиядан бутунлай чиқиб кетиши мумкин экани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Россиянинг хатти-ҳаракатларини "тажовузкор" деб атади