12:53 / 19.09.2018
16 586

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «Шаҳзодалар кушандаси..»

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «Шаҳзодалар кушандаси..»
Усмонийлар империяси 400 йилдан ортиқроқ вақт Жануби-Шарқий Европа, Туркия, Яқин Шарқда ўз ҳукмронлигини сақлаб турган. Шу вақт оралиғида империянинг ҳеч ким билмайдиган, билиши шарт бўлмаган сирлари йиғилиб қолгани энди-энди аниқланмоқда. Шундай сирлардан бири ҳам Усмонийлар империяси кунларнинг бирида инқирозга юз тутишини таъминлаб берган бўлса не ажаб…

Шаҳзодалар кушандаси…


Империя ташкил топган дастлабки йилларда тахт ворислиги масаласида аниқ ва қатъий қонун қабул қилинмаган. Шу сабабли қайсидир султон ҳалок бўлса, ёки оламдан ўтса, шаҳзодаларнинг барчаси бараварига тахт томон талпина бошлаган. Қайси шаҳзода зўр келса, тахтни эгаллаган. Қолган шаҳзодалар эса ёв ҳисобланмиш давлат томонига ўтиб тахт эгаси ҳисобланган акаси ё укасига давлатни бошқаришда жиддий муаммолар туғдирган. Тинчлик бермаган.

Маҳмудшоҳ (тарихда «босқинчи» номи билан шуҳрат қозонган) Константинополни босиб олиш жараёнида унга қарши шаҳзодалардан бири, туғишган тоғаси кураш олиб борган. Албатта, Маҳмудшоҳ ҳарбий қудрат, жанг санъати ва бошқа жабҳаларда ҳам тенгсиз саналган. У барибир Константинопол (ҳозирги Истамбул) ни забт этди. Империя тахтини эгаллагач, янги қонун жорий этди. Қонунга кўра, тахтни эгаллаган янги султоннинг барча эркак қондошлари, яъни, шаҳзодалар қатл этилиши кўрсатиб ўтилганди. Маҳмудшоҳнинг ўзи ҳам тахтни эгаллагандан сўнг барча шаҳзодаларни, ҳатто, бешикдаги чақалоқ укасини ҳам қатл эттирди.

— Фарзандларимдан қай бири, — дейилганди қонун жорий этилиши муносабати билан эълон қилинган фармонда. — Империя тахтини эгалласа, барча ака-укаларини ўлдириши шарт…

Шундан сўнг усмонийлар империяси тахтини эгаллаган ҳар бир янги султон ака-укаларининг мурдалари оша тахтга ўтирган. Тарихий манбаларда ёзилишича, Маҳмуд III тахтни эгаллагач, энг кенжа укаси уни ўлдирмаслигини сўраб ёлворган. Султоннинг қалби йиғларди. Лекин қонунга бўйсунишдан бошқа имкони йўқ эди. Укасининг ёлворишларига жавоб бера олмаган. Шундай қилиб, жами 18 нафар ака-укалари қаторида кенжа ука ҳам қатл этилди. 19 нафар шаҳзоданинг қимматбаҳо матоларга ўралган жасадларини Истамбул кўчаларидан олиб ўтилганда, бутун шаҳар дод солиб йиғлагани тарих зарварақларида алоҳида қайд этиб ўтилган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «Шаҳзодалар кушандаси..»