Кучли шамол шаршарани тескари оқишга мажбур қилди (видео)

Кучли шамол шаршарани тескари оқишга мажбур қилди (видео)
Англиянинг шимолидаги Йоркшир-Дейлс миллий боғида “Хеленапўртанаси шаршарани орқасига оқишга мажбур қилди.

Ушбу антиқа ҳодисани видеога муҳрлашга муваффақ бўлинган. Бу вақтда шамол кучи 129 км/соатга етган. Шамол таъсири остида сув юқорига қараб оқа бошлаган, бунинг натижасида шаршара ёнида камалак пайдо бўлган.
[media=https://youtu.be/LHuz8NojD8Y]
Англия, Ирландия ва Шотландияни “Хелена”дан ташқари, “Али” пўртанаси ҳам қамраб олди. Табиий офат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатлар билан шифохонага тушган. Бу пўртана ортидан Буюк Британияга “Брона” циклони яқинлашмоқда. Таъкидланишича, ёмон об-ҳаво 24 сентябргача сақланиб қолади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар