19:40 / 02.10.2018
3 654

Россия жиноятчилар экстрадицияси бўйича сўровларнинг энг кўпини Ўзбекистондан қабул қилади

Россия жиноятчилар экстрадицияси бўйича сўровларнинг энг кўпини Ўзбекистондан қабул қилади
Россия жиноятчиларни топшириш бўйича сўровларни, уларни хорижий ҳамкасбларга юборишга қараганда уч баробар кўпроқ қабул қилади. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг «Эфир» интерфаол видеосервиси эфирида экстрадиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сергей Горленко маълум қилди, дея хабар беради Kun.uz.

«Умуман олганда, чет элдан Россияга экстрадиция қилиш бўйича 1,5 мингга яқин сўровларни кўриб чиқамиз. Шу билан бирга, Россия Федерацияси ҳар йили чет элга 400та сўров жўнатади», - деди Горленко.

Унинг сўзларига кўра, Россияга экстрадиция бўйича келиб тушадиган сўровларнинг энг кўп миқдори Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, шунингдек, Германия, Испания ва Жанубий Америка давлатларидан юборилади. Россия Федерацияси Қозоғистон, Беларусь, Германия, Испания, Швейцария ва Буюк Британияга бу борада энг кўп сўров билан мурожаат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия жиноятчилар экстрадицияси бўйича сўровларнинг энг кўпини Ўзбекистондан қабул қилади