БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури мутахассислари томонидан дунёнинг турли мамлакатларида бир ликопча овқат нархи қанча туриши ва одамлар ўз даромадининг неча фоизини уни тайёрлашга сарфлашини ўрганишди.
БМТ янгиликлар маркази хабарига кўра, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бир коса шўрва олиш учун маҳаллий аҳоли вакили ўртача кунлик даромадининг ярим фоизини харж қилади. Жанубий Суданда эса бу кўрсаткич уч юз баробар (201 фоиз) кўп экан. Яъни бу мамлакатда одам бир коса шўрва ичиши учун икки кун ишлаши керак.
Минтақамиз давлатларидан Тожикистонда аҳоли кунлик даромадининг 9 фоизини, Қирғизистонда 10,4 фоизини бир ликопча овқат учун сарфлайди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кеча Жаҳон озиқ-овқат куни муносабати билан йўллаган мурожаатида сайёрамизда 820 миллион киши тўйиб овқатланмаслигини қайд этиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

6 ёшли қизча кун давомида уйсизларга озиқ-овқат ва пул тарқатди

Европа давлатларида аҳолининг озиқ-овқатга сарф-харажатлари таққосланди

Санкциялар туфайли Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 160 фоизга кўтарилиб кетди

Шимолий Кореяда қурғоқчилик туфайли озиқ-овқат танқислиги бошланди…

Яманда 17 млн кишига очарчилик хавф солмоқда

Энг арзон бензин қайси мамлакатда сотилади?