Леонид Михельсон, Геннадий Тимченко ва Вагит Алекперов
Фото: Wikipedia
Россиялик миллиардерлар дунёда ҳаммадан тез ўз бойлигини ошириб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб Kun.uz хабар қилди.
Сўнгги 12 ой мобайнида россиялик ўн нафар энг бой шахс ўз даромадини ўртача 10,8 фоизга оширди. Кейинги ўринда 7,5 фоиз қўшимча пул ишлаб олган америкаликлар бормоқда. Бу давр мобайнида британиялик энг бой ўн одамнинг бойлиги 3,4 фоизга ошди.
Россиялик миллиардерлар муваффақияти нефть нархларининг кескин ошиши билан боғлиқ. «Новатэк» эгаларидан бири Леонид Михельсон (йилига қўшимча 4,3 миллиард доллар). «Новатэк» ширкатининг бошқа бир акциядори Геннадий Тимченко (4 миллиард доллар) ва «Лукойл» эгаси Вагит Алекперовнинг (3,5 миллиард) бойлиги энг тез ўсишни кўрсатди.
Энг ёмон натижани Хитой қайд этди, бу ерда энг бадавлат 10 кишининг бойлиги ўртача 27 фоизга камайган. Асосий сабаб сифатида компаниялар активларининг сотилиши кўрсатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда миллиардерлар сони кескин камайгани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Россиянинг энг бадавлат 5 одами бир кун ичида 6 млрд доллар йўқотди

Россиялик 16 миллиардер бир ой ичида 8 млрд доллар йўқотди

Алишер Усмоновнинг бойлиги $12,5 миллиардга етди

Алишер Усмонов энг бой россияликлар рейтингида 9-ўринни эгаллади

Россиянинг энг бой кишилари 2018 йилда 6 млрд. долларга яқин маблағ йўқотишди

Дунёнинг энг бадавлат одамларининг умумий бойлиги ҳисоблаб чиқилди