USM Mail.Ru Group'ни назорат қилувчи ягона томон бўлиб қолмайди, дейилади компания сайтидаги хабарда. У ерда кўрсатилишича, энди «МФ Технологии» АЖ орқали Mail.Ru Group’ни акциядорлардан бирортаси бир ўзи назорат қилмайди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри РБКга таяниб.
Ўзгаришларга мувофиқ, Mail.Ru менежерлари Борис Добродеев ва Дмитрий Сергеев, шунингдек, «Газпромбанк» топ-менежерлари Алан Ваксман ҳамда Сергей Меднов янги аъзолар сифатида директорлар кенгаши таркибига киритилади. Улар мос равишда Сергей Солдатенков, Иван Стрешинский, Анна Серебряникова ва Влад Вольфсонни алмаштиришлари керак.
Алишер Усмоновнинг ўзи, қабул қилинган қарорга изоҳ бериб, «бу жараёнга сўнгги йиллар давомида тайёргарлик кўргани»ни билдирди. «Аминманки, юқори технологияли компанияларни ёш авлод - замонавий рақамли бизнеснинг ривожланиш тенденцияларидан хабардор бўлган истеъдодли ҳамда катта мақсадли шахслар бошқариши лозим», - дейилади USM асосчиси баёнотида.
«Мен бошқарувни бемалол тарк этяпман: бизнинг бизнес ва молиявий натижалар ҳеч қачон юқори эмасди, Mail.ru Group жамоаси эса - ўз ишининг ажойиб профессионаллари», - дея маълум қилди Усмонов.
«Ҳаётимда иккита нарса устун туради - одамларга ёрдам бериш ва келажакка интилиш», - деди тадбиркор. Унинг сўзларига кўра, энди у хайрия фаолияти билан шуғулланиш ниятида. Бизнес соҳасида Усмонов Европада e-commerce соҳасида энг йирик компанияни ташкил этиб, Amazon ва Ebay’дан ўтиб кетмоқчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Россияда YouTube билан рақобатчи видеохостинг ишга туширилади

«Яндекс»га қарши Алишер Усмонов, Герман Греф ва Сергей Чемезов бирлашди

Алишер Усмонов 2019 йил бошида AliExpress Russia корхонасини ишга туширмоқчи

Алишер Усмонов нима учун Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди?

Алишер Усмонов Alibabа билан йирик онлайн компанияга асос солмоқда

Алишер Усмонов Alibaba Group`даги улушини сотишга қарор қилди