19:44 / 23.10.2018
2 418

Қошиқчи ўлимига доир Саудияга 9 та савол берилди. Аммо…

Қошиқчи ўлимига доир Саудияга 9 та савол берилди. Аммо…
Жамол Қошиқчи ўлимидан 17 кун ўтиб, шанба куни Саудия ҳукумати бу воқеага изоҳ берди. У Истанбулдаги Қироллик консуллигида «йўқолиб қолганди». Турк расмийлари Қошиқчининг консуллик ичида ўлдирилиб юборилганини бот-бот таъкидлаб келмоқда. Бироқ Саудия берган маълумотлар ўзаро бир-бирига тўғри келмаяпти ва асосий маълумотлар беркитиляпти.

Қуйида Саудия қироллиги жавоб бериши керак бўлган 9 та савол бор.

1. Қошиқчининг Саудияга қайтишини ҳисобга олаётганмиди?
Саудия расмийларига кўра, Қошиқчи ўлимидаги «гумондорлар» журналист билан учрашиш учун Туркияга сафар қилган. Унга уйга қайтиш таклиф қилинганди.
Бироқ, Қошиқчи қайлиғи туркиялик Хадича Женгиз билан консулликка борган. Хадичанинг айтишича, Саудия ҳукумати томонидан никоҳланишга рухсатнома олгани борган.
Қошиқчининг дўстларига бир неча бор уни қайтаришга уринишлар бўлган. Бироқ у Қиролликка қайтишига шубҳа кўзи билан қарашини айтган.
«Сиз ҳазиллашяпсизми? Мен уларга заррача ҳам ишонмайман» деб айтган яна бир уринишдан сўнг, деб сўзлаб берди америкалик сиёсатчи Холид Сафури «The Washington Post » газетасига.

2. Агар бу баҳсли бўлса, нима учун камида 15 киши учрашув учун Истанбулга борди?
Саудия ҳукуматига кўра, Қошиқчи билан учрашувда баҳс юзага келган ва тезда «гумондор шахслар» билан ўзаро қарама-қаршилик ва жанжал пайдо бўлган.
Қироллик расмийларининг айтишича, умумий 18 нафар киши Қошиқчи ўлимига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган, аммо турк ҳукумати улар сони 15 та эканлигини кўрсатган. Саудия фуқаролари журналист Қошиқчи келишидан бироз олдин консулликка келишган ва ундан олдин чиқиб кетишган.
Нима учун журналистни Саудия Арабистонига қайтариш масаласига музокара қилиш учун катта гуруҳга эҳтиёж туғилгани сабаби аниқ эмас.

3. Нима учун бу гуруҳ таркибига Саудия суд экспертлари ва хавфсизлик аъзолари жалб этилди?
Агар бу оддий мунозарали ҳолат бўлса, бунга хавфсизлик хизмати аъзоларини юбориш керак эмасди. Шунингдек, The Post хабарига кўра, ҳужум уюштирганларнинг 12 нафари хавфсизлик хизматига алоқадор эканлиги Турк ҳукумати томонидан аниқланган.
Шубҳали шахслардан бири Салоҳ Муҳаммад ал-Тубағий – тезкор ва мобил отопсияларни(мурдаларни ёриб кўриш) кўриш бўйича етакчи суд эксперти.
Брюс Ридел – Брукинг институти аъзоси ва собиқ марказий разведка бошқармаси мутасаддиси, Саудия-АҚШ муносабатлари ҳақидаги китоб муаллифи.
Риделнинг «The Post»га берган интервьюсида «Суд экспиртизаси кераклигини муқобил вариант деб ўйламайман. Аввал жиноятнинг далилларини кўрсатинг» деб айтиб ўтган.

4. Консулликда ҳақиқатда нима содир бўлганди?
Саудия томонининг тасвирлаган, консулликдаги «тортишув ёки жанжал» – икки томондан жисмоний куч ишлатилганини англатади. Бироқ, Қошиқчи ичкарига ўзи кирган ва шубҳасиз 15 кишилик гуруҳга дуч келган. Ҳеч бўлмаганда икки томонда тенг одам ҳам бўлмаганди.
Турк расмийлари Марказий разведка бошқармасидаги ҳамкасбларида консулликда нималар бўлганлиги ҳақидаги аудиоёзув борлигига ишонишади. Ёзув орқали ичкарида Қошиқчига нима бўлгани ҳақида билиб олиш мумкин. Унинг ўлими қасддан уюштирилганми ёки қийноққа солинганми шунга аниқлик киритишга имкон беради.

5. Қошиқчининг жасадига нима бўлди?
Саудия шанба кунги баёнотида журналист консулликда вафот этганини тан олган бўлса ҳам унинг жасадига нима қилгани тўғрисида бирор маълумот бермади.
Дастлабки мулоҳазалар шуни кўрсатдики, Туркия ҳукуматининг Истанбул атрофини қидираёганига қарамасдан Қошиқчининг тана қисмлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилган.
Саудия манбасининг жума куни Reuters ахборот агентлигига берган маълумотига кўра, қидирув «маҳаллий коперативга» топширилганидан кейин Қошиқчининг жасади қаердалиги номаълумлигича қолди.

6. Нега Саудия Қошиқчи конcулликдан чиқмаган бўлса ҳам, чиқиб кетди, деб айтди?
Қошиқчи консулликдан чиқавермагач, ташқарида уни кутиб турган қайлиғи Женгиз ҳавотирга туша бошлади. Бироқ, Саудия расмийлари бир неча бор журналистларга, Қошиқчининг ичкарига кириб, қисқа фурсатдан сўнг консулликнинг орқа эшигидан чиқиб кетганини айтишди ва улар ҳам унинг тақдиридан ҳавотирда эканликларини билдириб қўйишди.
Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон 5 октябрь куни «Bloomberg News»га берган интервьюсида шу гапни айтди:
«Тушунишимча, у консулликка кирган ва бир неча дақиқа ёки бир соатдан сўнг чиқиб кетган. Бунга ишончим комил эмас. Биз ўша пайтда аслида нима содир бўлганини Ташқи ишлар вазирлиги билан ўрганмоқдамиз».

7. Қанақасига Тахт вориси бехабар эди?
Саудия ҳукумати шаҳзоданинг Қошиқчига нима бўлганини билиш-билмаслиги ҳақида ҳеч нарса демади. Дарҳақиқат журналистнинг ўлимидан сўнг отаси Қирол Салмон томонидан қиролликнинг разведка фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва «модернизация қилиш» учун мўлжалланган комиссияга раҳбар этиб тайинланди.
АҚШ расмийларига кўра, таниқли шаҳзода Сауд ал-Қаҳтоний Қошиқчини ортга қайтаришга роса уринган. Шанба куни баёнотдан сўнг унинг ўтган йили Twitterда ёзган хабари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилди.
«Сизнингча, мен буйруқларсиз ўзбошимчалик билан бирор иш қила оламанми?» деб ёзилганди унинг хабарида. «Мен қирол ва тахт вориси буйруғига бўйсунадиган ишончли ходимман».

8. Саудия Арабистони томонидан ҳибсга олинган одамлар дарҳақиқат Туркия расмийлари томонидан аниқланган кишиларми?
Саудия ҳукумати 18 нафар одам ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Шунга қарамасдан Туркия расмийлари томонидан аниқланган 15 нафар гумондорга ўхшайдими, йўқми?
Саудиянинг «Ал-Арабия» канали хабарига кўра, ўша гумондорлар 15 нафар «сайёҳлар» эканлиги айтилган.

9. Нима учун бу жиноятни очиш учун 17 кун вақт сарфланди?
Қошиқчининг йўқолганига 2 хафта бўлди. Рўйхатдаги қолган саволларга қандай жавоб берилмасин, Қошиқчининг ўлимини аниқлаш учун узоқ вақт талаб қилингани ажабланарли ва Риёзнинг ниҳоят унинг ўлимида айбдорларни топгани – бу танқидларни камайтириш учун тўқилган ҳикоя сифатида баҳоланмоқда.
Оттава университетининг Саудия Арабистонидаги эксперти Томас Юневанинг Twitterдаги саҳифасида ёзишича, бу вазият «Саудияда маъмурий салоҳият заифлиги» ва «умумий таассурот қолдирилган нарсалар» мавжудлигини кўрсатди.
"The Washington Post" нашридан
Муҳаммадамин ТОШКАНДИЙ таржимаси.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қошиқчи ўлимига доир Саудияга 9 та савол берилди. Аммо…