АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони томонидан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини “тарихдаги энг ёмон чўпчак” деб атади.
“Уларда бошидан ёмон режа бўлган, улар уни ёмон бажаришган”, деб айтган Трамп.
АҚШ президенти журналистнинг ўлдирилиши бўйича Саудия Арабистонига нисбатан чоралар қабул қилишни конгресс ихтиёрига қолдирган, бироқ конгрессменлар қарор чиқаришдан аввал у билан маслаҳатлашиб олишлари кераклигини айтган.
Аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Вашингтон Қошиқчининг ўлимига алоқадорларни жазолаш зарурлигини айтган.
“Дунё кузатмоқда, америкаликлар жавобни исташмоқда ва биз уни талаб қиламиз. Бироқ бу ваҳшиёна ишда айбдорларни жазолаш талаби билан бирга буни минтақадаги миллий манфаатларимизни ҳисобга олиб амалга оширамиз”, деб айтган Пенс.
Пенс Вашингтон Ар-Риёд билан ярим асрдан ошувчи алоқаларга эгалигини эслатган ва улар АҚШ хавфсизлиги ва фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эгалигини айтиб ўтган.
Саудия Арабистонининг расмий баёнотига кўра, Қошиқчи Истанбулдаги консулликда чиққан можаро давомида бехосдан ўлдириб қўйилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди