06:00 / 29.10.2018
3 452

Алмазбек Атамбоев Қирғизистонга қайтиб келди

Алмазбек Атамбоев Қирғизистонга қайтиб келди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ўз ватанига қайтди. Бу ҳақда Қирғизистон социал-демократик партияси расмий вакили Қундуз Жўлдубоева маълум қилган.

Ўзининг Facebookʼдаги расмий саҳифасида Жўлдубоева собиқ президентининг қайтиши билан боғлиқ маълумотни жойлаштирди. “Дўстлар! Бизни кутган, гумонда бўлган ва кутмаган барчага салом! ҚСДП делегацияси тўлиқ таркибда эсон-омон ватанга қайтди! Тинчгина яшайверишларинг мумкин. Гарчи, айримлар эрталабгача ухлолмасдан чиқса ҳам. Кимдир ўзи истаган нарсани ҳақиқат сифатида тақдим этишни жуда хоҳлаганди...” — деб ёзган Қ.Жўлдубоева.

22 октябрь куни Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Москвага учиб кетган ва 24–27 октябрь кунлари Осиё сиёсий партияларининг халқаро Конференцияси X Бош ассамблеясида иштирок этишни режалаштирган эди.

“Бироқ, 22–23 октябрь кунлари у Санкт-Петербург шаҳрида туғишган акаси К.Шаршеновнинг беваси Е.Шаршенованинг дафн маросимида иштирок этишга мажбур бўлган. Собиқ президентнинг сафари унинг энг яқин сафдошларидан бири ҳисобланувчи Икромжон Илмияновнинг ҳибс этилиши билан тўғри келиб қолди. Бунинг ортидан Қирғизистоннинг айрим оммавий ахборот воситалари турли тахминларни ўртага ташлади, жумладан, Қирғизистоннинг собиқ раҳбари мамлакатдан қочиб кетди, деган фаразларини ҳам.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбоев Қирғизистонга қайтиб келди