
Айни пайтда Нью-Йорк бош прокурори Доналд Трамп фондига қарши қўзғатган иш судда кўриб чиқилмоқда, баҳс мавзуси Трампнинг портретидир. Трампнинг адвокатлари портрет сотилаётган аукционда суратга ҳеч ким қизиқиш билдирмагани учун ҳам фонд уни сотиб олишга мажбур бўлганини айтмоқда.
Бир ярим метр келадиган ушбу портретни аргентиналик рассом Хави Шанц яратган. Унда Трампнинг ёшлик даври тасвирланган. Мазкур иш биринчи марта Флоридадаги аукционда 2014 йили сотиб олинган. Бу сурат савдосидан тушган маблағ саратон хасталиги билан оғриган беморларга кўмаклашувчи “Unicorn Foundation” жамғармасига берилган. Аммо бу гал Трамп ўз портретини шахсий пулига эмас, ўз хайрия фонди маблағига сотиб олган. Сурат президентнинг Флоридадаги меҳмонхоналаридан бири деворига осиб қўйилган.
Мазкур картина олди-сотдиси Трамп жамғармаси маблағларни нотўғри сарфлаган олтинчиси савдо ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар