10:54 / 31.10.2018
3 461

МХДҚ: Атамбаевнинг ҳибсга олинган ҳаммаслаги Илмиянов тергов билан ҳамкорлик қилмоқда

МХДҚ: Атамбаевнинг ҳибсга олинган ҳаммаслаги Илмиянов тергов билан ҳамкорлик қилмоқда
ҚР миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси Қирғизистон собиқ президенти ва ҚСДПнинг амалдаги етакчиси Алмазбек Атамбаев атрофидаги яқин кишилардан бири республика собиқ президетининг маслаҳатчиси Икрамжон Илмияновнинг ҳибсга олиниши муносабати билан Қирғизистон Социал-демократик партиясининг баёнотига муносабат билдирди.

МХДҚ ўз хабарида тергов давом этаётганини, тергов “ҳар томонлама ва обьектив олиб борилаётганини” таъкидлаган. Махсус хизматларнинг таъкидлашича, «кўрсатилган пул маблағларнинг келиб чиқиши ва тақсимланиши билан боғлиқ вазият» ўрганилмоқда.

«Шуни таъкидлаш керакки, фуқоро Икрамжан Илмиянов томонидан пул олингани борасида терговда етарлича далиллар бор. Айни дамда Илмиянов тергов билан фаол ҳамкорлик қилмоқда», –дейилади қўмита баёнотида.

29 октябр куни ҚСДП МХДҚ билан ёзишмаларини эълон қилди. МХДҚ ўз сўровида партиядан Икрамжан Илмиянов томонидан 2017 йил 8 август куни «Дизель комплект» компаниясидан президентлик сайлови даврида мукофот ва ҳомийлик ёрдами сифатида 150 минг доллар олганини тасдиқлаш сўралган.

Бунга жавобан ҚСДП сайлов фондини номзоднинг ўзи, амалдаги Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бошқарганини маълум қилди. Партия МХДҚга барча масалалар бўйича Жээнбековга мурожаат қилишни тавсия қилди.

29 октябр куни ҚСДП собиқ президентнинг маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновнинг тергов билан ҳамкорлик қилаётгани борасидаги хабарларни инкор қилди, бу хабарларни «миш-миш» дея баҳолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МХДҚ: Атамбаевнинг ҳибсга олинган ҳаммаслаги Илмиянов тергов билан ҳамкорлик қилмоқда