date
views 3 525

Кениялик рассом чиқиндилардан декоратив кўзойнаклар ясамоқда

Кениялик рассом чиқиндилардан декоратив кўзойнаклар ясамоқда
Найроби кўчаларида йиғилиб қолган чиқиндилар: симлар, игналар, шиша идишлар ва бошқа қолдиқларни кўрган Cирус Кабиру улардан декоратив кўзойнаклар ясашни бошлади.

"Мен чиқиндиларга иккинчи имконият беришни истадим", – дейди у. Найробида туғилиб ўсган Кабиру дастлаб худди болалардек қўлбола кўзойнак тайёрлаган.

У ўзи ясайдиган кўзойнакларнинг санъат асари эканлигига ишонади. Кабиру кўзойнак билан бирга турли ниқоблар ҳам ясайди.

Рассом бутун дунё бўйлаб саёҳатгга чиқишни ният қилган. Сафар давомида у чиқиндилардан унумли фойдаланишни одамларга ўргатади ва ўз санъатини бутун дунёга намойиш этади. Кабиру "кўзойнаклари"нинг ҳеч бирида линза йўқ. "Декоратив кўзойнаклар яхшироқ кўриш учун эмас, дунёни бошқачароқ кўриш учун тақилади", – дейди у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кениялик рассом чиқиндилардан декоратив кўзойнаклар ясамоқда