15:12 / 12.11.2018
3 926

Тожикистондаги қамоқхонада қўзғолонни бостиришда ўлдирилган маҳбуслар сони 47 кишига етди

Тожикистондаги қамоқхонада қўзғолонни бостиришда ўлдирилган маҳбуслар сони 47 кишига етди
Фото: «Ахбор»
Facebook’да 8 ноябрга ўтар кечаси Тожикистон шимолида жойлашган Хўжанд шаҳридаги 3-ахлоқ тузатиш ва меҳнат колониясидаги қўзғолонни бостириш чоғида ўлдирилган маҳбусларнинг суратлари тарқалди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 47 кишига етган, яна 121 киши яраланган.

Фотосуратларда ўлдирилганларнинг жасадлари номаълум бинонинг бетон полига икки қатор қилиб ётқизиб қўйилганини кўриш мумкин.

Қатъий режимли колонияда тартибсизликлар 8 ноябрга ўтар кечаси юз берди. Турмага милиция махсус топшириқли бўлинмалари ташланди, қўзғолон бостирилди. Қўзғолончилар совуқ қурол билан қуролланган эди. Манбаларга кўра, маҳбуслардан бири қўриқчини қуролсизлантириб, унинг автоматидан бошқа қўриқчиларни ўққа тутган.

Нашрнинг Сўғд вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси маълум қилишича, 7 ноябргача ўтар кечаси колонияда икки навбатчи назоратчи маҳбуслардан бирини қип-яланғоч ҳолда бир неча соат ёмғир тагида туришга мажбурлаган, бу эса қўзғолонга сабабчи бўлган.

Аввалроқ ИШИД террорчилик гуруҳи Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги қаттиқ тартибли колонияда юз берган тартибсизлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани хабар берилган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистондаги қамоқхонада қўзғолонни бостиришда ўлдирилган маҳбуслар сони 47 кишига етди