date
views 4 731

Дубай аэропортида йўловчининг сумкасидан ўғирланган бола топилди (видео)

Дубай аэропортида йўловчининг сумкасидан ўғирланган бола топилди (видео)
Дубай аэропортининг хавфсизлик ходимлари томонидан йўловчининг сумкасида яширилган бола топилди.

Ушбу ҳолат туширилган видео бир зумда ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. ВИДЕО
Видеотасвирда боланинг латталик сумкада ётганини ва сумка устида кичкина ёстиқча билан очки борлигини кўриш мумкин.

"Топилган 5 ойлик бола Покистонда ўғирланган", - деб ёзишди Twitter фойдаланувчилари.

Бола ўғриси уни яширинча қўл юкида ўтказишга уринган. Аммо аэропорт ходимлари ушбу жиноятни олдини олишди.

Ҳозирда боланинг соғлиги яхши ва у хавфсиз жойда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай аэропортида йўловчининг сумкасидан ўғирланган бола топилди (видео)