20:26 / 22.11.2018
6 758

Хитой ва Россия доллар устунлигини синдирмоқчи

Хитой ва Россия доллар устунлигини синдирмоқчи
Россия ва Хитой Америка долларидан қарамликни камайтиришга ҳаракат қилмоқда ва икки томонлама ҳисоб-китобларда миллий валютадан фойдаланиш бўйича келишувни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post'га таяниб Kun.uz нашри хабар берди.

Шу тариқа, тўғридан-тўғри савдо тўловларини юань ва рублда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳаракатларга Москва ҳамда Пекинга АҚШ томонидан иқтисодий санкцияларнинг кучайтирилиши ва Хитойга қарши янги савдо божлари жорий этилиши таҳдиди сабаб бўлди, дея таъкидлайди нашр.

Хусусан, Хитойга қилган ташрифи чоғида Россия бош вазири Дмитрий Медведев бир вақтнинг ўзида Россияда Хитой бренди ва Хитойда Россия бренди остида ишлаши мумкин бўлган қўшма карталар чиқариш имконияти ҳақида маълум қилди. Медведевнинг фикрига кўра, янги тўлов тизими долларнинг устунлигидан қочишга уринишдир.

Янги тўлов тизимини яратиш Хитой ва Россияга SWIFT’дан фойдаланмаслик ҳамда шу тариқа АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш имконини беради, деб ёзмоқда SCMP. Қайд этилишича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши халқаро савдо келишувларида юандан фойдаланиш улушини оширди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Россия доллар устунлигини синдирмоқчи