
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида куёв тўй вақтида ўқдан яраланди, аммо тантанани тўхтатишни истамади, деб ёзади Rambler хабарига асосланиб Daryo.uz.
Келин-куёв фойтун(карета)да қариндошлари қуршовида никоҳ маросими учун ресторанга кетаётган вақтда кутилмаганда икки эркак уларнинг ёнига чиқиб олди ва куёвга қарата ўқ узди.
Йигит ўнг елкасидан яраланди, ёвуз ниятлилар эса қочиб қолди. Куёвни касалхонага етказишди, аммо уч соатдан кейин у тўйга қайтиб келиб, хурсандчилик қилишда давом этди.
Маросим тугагач, куёв яна касалхонага кетишга мажбур бўлди, унга жарроҳлик амалиёти талаб этилиши мумкин.
Гувоҳларнинг даъво қилишича, ўқ узган шахслар мотоциклда келган. Полиция тахминига кўра, ҳужумга меҳмонлар билан жанжал ёки куёвга нисбатан шахсий нафрат сабаб бўлган бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар