G20 саммитига келган Франция президентини аэропортда ҳеч ким кутиб олмади (видео)

  • 30-11-2018, 20:48
  • 1 565
  • Дунё
  • G20 саммитига келган Франция президентини аэропортда ҳеч ким кутиб олмади (видео)
    Буэнос-Айрэс аэропортида Франция президенти Эммануэль Макрон билан сиёсий можарога тортувчи ноқулай вазият юз берди.

    Гап шундаки, Буэнос-Айрэсга “Катта йигирматалик” саммитида иштирок этиш учун келган Макрон ва унинг рафиқаси Брижитни Аргентина расмий шахсларидан ҳеч ким кутиб олмаган. Улар самолётдан чиқишганда уларни кутиб олиши керак бўлган бирорта расмий шахсни кўришмаган.
    [media=https://www.youtube.com/embed/UkYMFiJfORs]
    Интернетда жойлаштирилган ушбу ҳолат видеосида Макрон таажжуб билан аэропорт ходимлари билан сўрашиб, жилмайганча автомобили томон йўл олаётганини кўриш мумкин.

    Франция президентини, аслида Аргентина вице-президенти Габриэла Микетти кутиб олиши керак бўлган. Бироқ унинг айтишича, Макронни кутиб олиши керак бўлган делегацияга аэропортда вақтида пайдо бўлишга тушунмовчилик халақит қилган.

    “Уларни кутиб олиш учун қизил гиламча ёнига боришимизга “Ҳозир” дейилмагунча кутишимиз керак эди. Барчаси дақиқаларгача режалаштирилганди ва Франция президенти ходимлари билан келишилганди. Аммо улар бизга “ҳозир” деб кўрсатма беришганда, президент автомобилга ўтириб бўлганини англадик”, деб айтган Микетти.

    Франция ОАВ Макрон аэропортга келгандан кейин сариқ жилетдаги ходим билан қўл беришиб сўрашганига эътибор қаратишган ва кинояли тарзда буни Францияда ўтаётган “сариқ жилетлар” ҳаракати намойишлари билан боғлашган.

    » » G20 саммитига келган Франция президентини аэропортда ҳеч ким кутиб олмади (видео)