16:51 / 09.12.2018
4 496

«Иккиюзламачи» кемаси дунёдаги энг ноёб кема (видео)

«Иккиюзламачи» кемаси дунёдаги энг ноёб кема (видео)
«RV Flip» илмий-океанографик кемаси ғаройиб схемага эгалиги билан ҳар қандай кишини ҳайратга солади, деб ёзади «National Geographic». Унинг асосий қисми худди ости кенгайиб борувчи қувур сингари ишланган бўлиб, сув тубига жуда чуқур кириб кета олади.

«Қувур»нинг ичи эса балласт цистерналари ҳамда денгиз остини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб-анжомлар ўрнатилган бўлмалардан иборат.

Кема ўрганиш белгиланган ҳудудга етиб келганида, цистерналар сув билан тўлдирилади ва «Flip» ишчи ҳолатига киради. Яъни унинг тадқиқот ускуналари ўрнатилган дум қисми сувга тикка чўкиб, олдинги қисми осмонга қараган ҳолда туради. Пировардида 108 метрлик кеманинг атиги 17 метри сув юзасида қолади.

Айтиш жоизки, мазкур кема ўзининг тортиш қурилмасига эга эмас: у сув юзасида бошқа кемаларнинг кўмагидагина «кўчиб» юриши мумкин холос. Олимларнинг билдиришича, бу тадқиқот анжомларига ташқи механик таъсирнинг олдини олиш учун қилинган.

1962 йил қурилган кема расман ҳарбий флотга тегишли. Бироқ амалда унинг хизматидан, асосан, Skripps окенография институтининг денгиз физикаси лабораторияси олимлари фойдаланади. Унинг ёрдамида тадқиқотчилар денгизларни сейсмологик жиҳатдан, қолаверса, турли кимёвий таркибга эга сувларнинг ҳарорати, иссиқлик алмашинуви тартибларини, тузлилик даражаси ва бошқа кўплаб жиҳатларни ўрганади.

«Flip» икки—уч ҳафта мобайнида ишчи ҳолатида бўла олади. Шуниси қизиқки, унинг ички қисмларидан тик ва ётиқ ҳолатда бир хил тарзда фойдаланиш имконияти мавжуд.
[media=https://www.youtube.com/embed/Ig6uWY8VEuI?start=0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Иккиюзламачи» кемаси дунёдаги энг ноёб кема (видео)