18:49 / 12.12.2018
3 930

Ди Каприодан "Оскар"и олиб қўйилди

Ди Каприодан "Оскар"и олиб қўйилди
АҚШ федерал ҳукумати Голливуд актёри Леонардо Ди Каприодан унга тегишли бўлган “Оскар” ҳайкалчасини олиб қўйди. Бу мукофот 1954 йили Марлону Брандога “Портда” фильмидаги роли учун тақдим этилган эди, деб хабар берган "Турон24" АА.

Мазкур “Оскар” ҳайкалчасини Ди Каприо миллиардлаб доллар миқдоридаги молиявий қаллобликларни амалга оширишда гумонланиб, қамалган таниши Жоу Лоудан совға сифатида қабул қилган. Жоу Лоу ўз фаолияти давомида Малайзиянинг 1MDB давлат фонди маблағларини асосан қиммат ва дабдабали предметлар сотиб олишга сарфлаган. Улар жумласига 250 млн доллар қийматидаги хусусий яхта, Ван Гог ва Пикассо картиналари ҳам киради.

Шунингдек, Жоу Лоу “Уолл-стритлик бўри” картинасининг суратга олинишига ҳомийлик қилган.

Молиячи сифатида “Red Granite Pictures” компанияси билан ҳам ҳамкорлик қилиб, “Салом, дада, Янги йил!”, “Аҳмоқ ва янада аҳмоқ” комедияларига продюсерлик қилган.

Юзага келган жанжалли ҳолатлар туфайли Ди Каприо унга Лоу томонидан тақдим этилган барча совға-саломлар, жумладан, Пикассонинг “Буқа боши билан натюрморт” картинасидан ҳам воз кечишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда ҳам Ди Каприо АҚШ давлат хавфсизлик хизмати томонидан Малайзияда содир этилган молиявий ўғриликлар бўйича тергов қилинган эди. Ўшанда актёр томонидан асос солинган хайрия фондининг 1MDB молиявий кирдикорларига алоқадорлиги гумон қилинган.

Ди Каприо "Омон қолган" картинасида ижро этган роли учун ”Оскар” билан тақдирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ди Каприодан "Оскар"и олиб қўйилди