18:42 / 16.12.2018
3 028

Олмаотада амалдорлар совғалардан воз кечиб флешмоб ташкил қилди

Олмаотада амалдорлар совғалардан воз кечиб флешмоб ташкил қилди
Фото: «Tengrinews»
Олмаота вилояти давлат хизматчилари совғалардан воз кечиб, интернетда #mensiyliqalmaymin флешмобини йўлга қўйди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Қозоғистон Республикасининг давлат хизматлари ва коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ҳудудий департаменти Олмаота вилояти Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси ходимлари билан давлат хизматчиларининг совғаларини топшириш тартибини муҳокама қилди.

«Ҳар бир ҳалол ва ўзини ҳурмат қилган давлат хизматчисининг бурчи совғани олган ёки аниқлаган кунидан бошлаб етти кун ичида уни Олмаота давлат мулки ва хусусийлаштириш Департаментига топширишдир», — дейди давлат хизматлари ва коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ходими Симат Исрайпулова.

Давлат мулки департаменти етти кун ичида совғани баҳолашни амалга оширади, шундан сўнг олди-сотди шартномаси бўйича маҳсулотни харид қилиш мумкин бўлади. Рад қилинган тақдирда совға учинчи шахсга сотилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, совға кўринишидаги мол-мулкни ваколатли органга тўлиқ ва (ёки) ўз вақтида топширмаса, ушбу ҳаракатларда жиноят белгиси мавжуд бўлмаса, маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлик кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотада амалдорлар совғалардан воз кечиб флешмоб ташкил қилди