23:50 / 17.12.2018
3 334

Рамзан Қодировнинг ҳалокатли ЙТҲ содир этган қариндошини жазоламасликни сўрашди

Рамзан Қодировнинг ҳалокатли ЙТҲ содир этган қариндошини жазоламасликни сўрашди
Фото: «MK.ru»
Чеченистоннинг Шали тумани раҳбари Турпал-Али Ибрагимовнинг автомобили билан тўқнашиб кетиш оқибатида ҳалок бўлган ёш оиланинг қариндошлари республика етакчиси Рамзан Қодировга видеомурожаат юбориб, унинг қариндоши бўлган мансабдорни жазоламасликни сўради. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Видеода эркаклар Ибрагимовнинг исм-шарифини бир неча марта қайтариб, шу тариқа, айнан у ЙТҲ иштирокчиси бўлганини тасдиқлади. Аввалроқ республика ҳукумати ва полиция унинг одамлар ўлимига алоқадорлиги ҳолатини яширишга уринган эди.

Автоҳалокат 5 декабрга ўтар кечаси Грознийда содир бўлган. Mercedes ҳайдовчиси тезликни ошириб, уч кишилик оила ўтирган «Жигули»га урилиб кетган. Аёл ва ёш қизча воқеа жойида, эркак касалхонада вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг ҳалокатли ЙТҲ содир этган қариндошини жазоламасликни сўрашди