
Барнауллик тадбиркор Фарид Мадолимов ҳар жума кунлари пенсонерларга бепул нон тарқатяпти, дея хабар бермоқда "Ҳордиқ" нашри.
“Менинг ватанимда ҳамма шундай йўл тутади. Сибирга ишлагани келганимдан кейин бу анъанани давом эттиришни бошладим. Жума мусулмонлар учун – алоҳида кун. Ҳар ким нимага эга бўлса, атрофдагилар билан баҳам кўриши зарур. Нондан яхшироқ ёки муҳимроқ нима бўлиши мумкин?” – дейди асли тожикистонлик тадбиркор.
Фариднинг айтишича, бувиси ва бобоси оламдан ўтиб кетишган, шунинг учун бўлса керак, дўконига келган қарияларни яхши кўради.
“У меҳр билан ишлайди ва ҳар бир харидорга самимий муомала қилади. Кекса аёлларга эшикни очиб беради, киришларига ёрдамлашади. Албатта, биз пенсия оламиз ва нон сотиб олишга қурбимиз етади. Аммо ғамхўрлик кўрсатилаётганининг ўзи ёқимли. Бизнинг барча ёшлар мана шу ажойиб йигитга кошки ўхшаганида!” – дейди доимий харидорлардан Варвара Беседина. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар