13:30 / 04.01.2019
4 755

Америкалик ҳарбий АҚШ Сурияда Россияга нисбатан “айёрлик ишлатгани” ҳақида сўзлаб берди

Америкалик ҳарбий АҚШ Сурияда Россияга нисбатан “айёрлик ишлатгани” ҳақида сўзлаб берди
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Дуглас Макгрегор Fox News телеканали эфирида АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши гўёки Россияни бу минтақадаги иттифоқдошлари билан низога боришига олиб келадиган “айёр қадам” деб атади.

Макгрегорнинг фикрича, Россия узоқ вақтдан бери Туркия, Эрон ва суриялик исёнчилар билан муносабатларни ўрнатиб келган, АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши эса унга ушбу томонлар ўртасида танлов қилишга мажбур қилади.

“Биз Шимолий Суриядан иложи борича тезроқ кетишимиз керак, чунки у ерда курдларга ҳужум қилишга тайёр бўлган ўн минглаб турк аскарлари бор. Биз Сурия ҳукуматини бу ҳудудга киришга мажбур қилдик, энди эса ўзимиз кетмоқдамиз. Россия танлов қилишига тўғри келади. Агар у Туркияни Сурия ҳудудига қўйса, унда сурияликлар ва эронликларга таъсирини йўқотади”, деб ҳисобламоқда собиқ ҳарбий.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқиши билан “турли шерикларни бирлаштирувчи омилни йўққа чиқарди”.
“Руслар, турклар ва эронликларнинг ҳамкорлик қилиши учун энди ҳеч қандай сабаб йўқ ва бу яхши”, деб таъкидлаб ўтган Макгрегор.

Сурияда АҚШнинг 2 мингга яқин ҳарбийси бўлган. Улар “Сурия демократик кучлари” билан бирга Суриянинг табиий захираларга бой шарқи ва шимоли-шарқидаги ҳудудларни назорат қилишган.

Манба: kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик ҳарбий АҚШ Сурияда Россияга нисбатан “айёрлик ишлатгани” ҳақида сўзлаб берди