17:26 / 07.01.2019
3 711

Габонда давлат тўнтариши рўй берди

Габонда давлат тўнтариши рўй берди
Габон ҳарбийлари демократияни тиклаш мақсадида Африкадаги ушбу давлатда ҳокимиятни қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.

Қуролли кишилар Габон пойтахтида давлат радиостанциясини эгаллаб олди, кейинчалик давлат телевидениеси эфирида халққа мурожаат ўқиб эшиттирилди.

Мурожаатни ўқиб берган лейтенант Келли Ондо Обианг ўзини «Габон ҳарбийлари ва махсус хизматлари ватанпарварлик ҳаракати» етакчиси деб атади ва давлат тўнтариши 2016 йил августида «ёш ватанпарварларни ўлдирганлар»га қарши қаратилганини таъкидлади.

Габоннинг амалдаги президенти 59 яшар Али бин Бонго Ондимба ҳокимиятни мамлакатни 1967 йилдан 2009 йилгача бошқарган отаси Умар Бонгодан мерос қилиб олган. У 2009 йилда сайловларда ғолиб чиққан, 2016 йил августида эса янги сайловларда ҳам муваффақият қозонганини эълон қилганди. Бироқ мухолифат ушбу сайлов натижаларини тан олмаган ва мамлакатда оммавий тартибсизликлар рўй берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Габонда давлат тўнтариши рўй берди