06:28 / 10.01.2019
3 410

Қирғизистонда кўчага туфлагани учун илк жарималардан бири милиционерга ёзилди

Қирғизистонда кўчага туфлагани учун илк жарималардан бири милиционерга ёзилди
Қирғизистонда жамоатчилик жойида туфлашни тақиқлаш назарда тутилган Қоидабузарликлар тўғрисидаги кодекс кучга кирди.
РИА Новости хабарида маълум қилинишича, бу тартибни бузгани учун жаримага тортилган илк қоидабузарлардан бири Чуй области ИИБ ходими бўлди.

Икки кун муқаддам интернетда пайдо бўлган видеода милиция ходимларидан бири кўчага 5 марта туфлагани, у ва шериклари рухсат берилмаган жойда чекишаётгани тасвирланганди. Унинг шахси тез орада аниқланди, у пост-патрул хизмати ходими старшина М.М. бўлиб чиқди.

Аниқлик киритилишича, у жамоат жойида туфлагани учун 5,5 минг сом миқдорида жаримага тортилган иккинчи қоидабузар бўлди. Бунгача Иссиқкўл областида яшовчи киши жазоланганди. У 1 январь куни миллий парламент биноси жойлашган томонга намойишкорона тарзда тупурган ва бу ҳолатни ўзи видеога олиб, ижтимоий тармоққа тарқатганди.

Қирғизистонда 2019 йил 1 январдан шаҳар ободончилик қоидаларини бузганлик учун катта миқдорда жарима назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида янги кодекс амал қилишни бошлади.

Янгиланган ҳужжатга «Тупуриш» банди киритилганди. Мазкур бандга биноан қуйидаги жарима миқдори назарда тутилган: жисмоний шахсларга нисбатан — 5,5 минг қирғиз соми (78 доллар), юридик шахсларга нисбатан — 17 минг қирғиз соми (243 доллар).

Шунингдек, хазон ёқиш учун ҳам жарима миқдори жисмоний шахсларга нисбатан 7,5 минг (107 доллар) ва юридик шахсларга нисбатан 23 минг қирғиз сомгача (329 доллар) оширилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда кўчага туфлагани учун илк жарималардан бири милиционерга ёзилди