11:05 / 14.01.2019
4 043

Хитойда сиёсий маҳбуслар учун мўлжалланган нуфузли қамоқхонадаги ҳаёт...

Хитойда сиёсий маҳбуслар учун мўлжалланган нуфузли қамоқхонадаги ҳаёт...
Пекинда юқори лавозимли амалдорлар учун мўлжалланган Циньчэн нуфузли қамоқхонасида маҳбусларнинг ҳаёт шароити ошкор қилинди. Улар ҳақида South China Morning Post’га жазони ижро этиш муассасасидаги манбалар айтиб берган.

Газета суҳбатдошларининг айтишича, Хитойнинг бир вақтлар энг қудратли сиёсат арбобларидан бири бўлган, жамоат хавфсизлиги собиқ вазири Чжоу Юнкан қамоқхонада мева ва сабзавотлар етиштиради. Таъкидланишича, у алоҳида бинода жойлашган камерада жазо муддатини ўтамоқда, у ерда ўзининг кичик боғи ҳам бор. Баъзан унинг олдига ташриф буюрганлар Чжоу томонидан етиштирилган мевалар ёки қовоқни ўзлари билан олиб кетади.

Сўнгги йилларда мамлакатдаги энг шов-шувли коррупция можароларидан бирида номи қайд этилган, Хитой Коммунистик партиясининг Чунцин шаҳридаги қўмитаси собиқ раҳбари Бо Силай ва унинг шериги, шаҳар полицияси собиқ бошлиғи Ван Лицзюнь қамоқда ўзларининг севимли машғулотлари билан шуғулланишади - каллиграфия. Бо, бундан ташқари, қамоқхона кийимини эмас, балки костюм ва теридан тикилган пойабзал кияди. Бундан олдин, ушбу имтиёз бошқа юқори мартабали жиноятчилар учун ҳам мавжуд эди. Шунингдек, Ван кўп мутолаа қилади ва инглиз тилини ўрганмоқда, дея айтиб ўтишди манбалар.

Чжоу Юнкан 2014 йилда ҳибсга олинди ва партия тартиб-интизомини жиддий бузиш, катта миқдорда пора олиш, давлат ҳамда партия сирларини ошкор қилиш, шунингдек, зинокорликда айбланди. У Циньчэнда умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.

Партия қўмитаси собиқ раҳбари Бо Силай 2013 йилдан буён коррупция ва ваколатларини суиистеъмол қилганлик учун умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Ван Лицзюнь порахўрлик учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Циньчэн қамоқхонаси Пекин шимолида жойлашган бўлиб, уни «йўлбарс қафаси», деб ҳам аташади. У одатдаги қамоқхоналардан шу жиҳати билан фарқ қиладики, бунда юқори лавозимдаги жиноятчилар ўз жазо муддатини ўтайди. Шунингдек, уни Адлия вазирлиги эмас, балки ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги тасарруф қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда сиёсий маҳбуслар учун мўлжалланган нуфузли қамоқхонадаги ҳаёт...