Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут қанча?

  • 21 январь 2019, 16:20
  • 3 131
  • Дунё
  • Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут қанча?
    Дунё аҳолисининг бой ва қашшоқ қатламлари ўртасидаги тафовут илгари чамалангандан ҳам каттароқ. Бу борада тадқиқот ўтказган «Oxfam» халқаро хайрия ва инсонпарварлик ташкилоти шундай хулосага келди.

    «Жаҳондаги, хусусан, Ҳиндистон ва Хитойдаги бойликларнинг тақсимланиши тўғрисидаги янги ва аниқлик киритилган маълумотлар инсониятнинг энг кам таъминланган қисми илгари чамаланганидан ҳам кам таъминланганини кўрсатмоқда», — дейилади ҳисоботда.

    Қашшоқликнинг қисқариш суръати 2013 йилга солиштирганда икки маротаба камайган, шунинг баробарида «Қора Африка»нинг қашшоқликда яшаётган аҳолиси сони ошгандан-ошмоқда.

    Таъкидланишича, жаҳондаги 8 нафар энг бой инсоннинг бойлиги (400 млрд. доллар)сайёрамизнинг 3,6 млрд. нафар энг камбағал аҳолиси бойлиги (384 млрд. доллар)дан кўп.

    Дунё бойликларининг 50,8 фоизи 1 фоиз энг бой инсонлар қўлида тўпланган, энг қашшоқ 1 фоиз аҳолининг бор-буди эса 0,16 фоиз, холос.
    Ҳисоботда таъкидланишича, жаҳонда миллиардерлар сони сўнгги ўн йилда қарийб икки ҳиссага ошиб, 2018 йили 2208 нафарга етди.

    Умумий тенгсизлик таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида тенгсизликка олиб келяпти — аҳоли қашшоқ қатламининг таълим олиш имкониятлари анча паст ва камроқ умр кўрмоқда.

    » » Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут қанча?