09:14 / 24.01.2019
4 752

Венесуэлада полиция намойишларга қўшилди, Куба ва АҚШ баёнот берди

Венесуэлада полиция намойишларга қўшилди, Куба ва АҚШ баёнот берди
Валенсия шаҳрида Венесуэланинг Карабобо штатидан бўлган бир гуруҳ полициячилар иштирокчилари мамлакат президенти Николас Мадуро истеъфосини талаб қилаётган норозилик намойишига қўшилдилар. Бу ҳақда ТАССга асосан Kun.uz хабар бермоқда.

Таъкидланишича, El Nacional газетаси воқеага гувоҳлардан бири томонидан олинган видеороликни норозилик намойишларида полиция иштирок этаётгани тўғрисидаги хабарга қўшиб қўйган.
Аввалроқ, Венесуэла миллий гвардияси пойтахтдаги Чакао муниципалитетига зирҳли техникаларни киритгани хабар берилганди.

Шунингдек, Венесуэла Мудофаа вазирлиги раҳбари Владимир Падрино Лопеснинг маълум қилишича, мамлакат армияси мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони қўллаб-қувватламайди.

Фото: Federico Parra/AFP/Getty Images. Хуан Гуайдо
Ўз навбатида, Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригеснинг сўзларига кўра, Куба Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлайди ва уни «қонуний» етакчи, деб билади. Бу ҳақида у твиттерида ёзган.

Фото: Miraflores Palace/Handout via REUTERS. Николас Мадуро
Мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни Родригес «давлат тўнтариши»га уриниш, деб атади. Шунингдек, унинг умид қилишича, Венесуэла аҳолисининг «иродаси» «мустамлакачилик аралашуви» устидан «ғалаба» қозонади.

«Тарих фитна уюштирганларни қўллаб-қувватловчи ва тан олувчиларни қоралайди», - дея хулоса қилди Родригес.
У «фитначи» деб, катта эҳтимол билан, мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони назарда тутган.

Қўшма Штатлар Венесуэла президенти Николас Мадурога АҚШ билан дипломатик алоқаларни узиш ҳуқуқи бўйича рад жавоби берди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Давлат департаменти сайтида жойлаштирилган баёнотида айтилади.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШ Венесуэладаги мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо орқали Венесуэла билан дипломатик алоқаларни давом эттиради.
«АҚШ Мадуро режимини Венесуэла ҳукумати сифатида тан олмайди», - дейилади Помпеонинг баёнотида.

Шунингдек, сайтда қайд этилишича, АҚШ Венесуэладаги дипломатик миссия ва унинг ходимларига таҳдид солганларни «жавобгарликка тортишга» тайёр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венесуэлада полиция намойишларга қўшилди, Куба ва АҚШ баёнот берди