Хитой дунёдаги энг қирғинбарот ракетани намойиш қилади

  • 26 январь 2019, 07:08
  • 3 232
  • Дунё
  • Хитой дунёдаги энг қирғинбарот ракетани намойиш қилади
    Хитойнинг “сирли ва энг мукаммал” қитъалараро баллистик ракетаси DF-41 Пекинда 2019 йил 1 октябрда Хитой ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишланган парадда намойиш қилиниши мумкин. Бу ҳақда CCTV’га иқтибос келтирган ҳолда Global Times нашри маълум қилди.

    Маълум қилинишича, хитойлик ҳарбийлар январда DF-41’нинг синовларини давом эттиришган.
    CCTV телеканалида таъкидланишича, Хитой баллистик ракеталарининг уч авлоди (DF-5, DF-31 ва DF-41) бир неча ўн метр оғиш билан 10 минг кмдан зиёдроқ узоқликдаги нишонларни йўқ қила олиши мумкин.

    DF-41 Хитойнинг энг кучли ракетаси ҳисобланади. Турли манбаларга кўра, унинг учиш узоқлиги 13-15 минг кмни ташкил қилади. Тахмин қилинишича, ракета 25 Мах сони (1 Мах тахминан 1200 км/соат) тезлигида уча олади ва 12 та индивидуал нишонга олиш блокига эга, бўлинувчи каллакни ташиши мумкин.

    » » Хитой дунёдаги энг қирғинбарот ракетани намойиш қилади