
Изсиз йўқолган "Кардифф Сити" футболчиси Эмилиано Сала ва учувчи Дэйв Ибботсонни қидириш ишлари учун 2 кунда 300 минг евро йиғилди.
Футболчини излаш ишларини давом эттириш учун айнан шунча маблағ керак эди. Салани қидирув ишларига пул йиғиш акциясида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе (30 минг евро), Адриен Рабьо (25 минг евро), Лоран Косельни, Илкай Гюндоган ва бошқа машҳур футболчилар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, бу трансфер ойнасида Сала "Нант"дан "Кардифф"га ўтган эди. 21 январь кечаси ҳужумчи хусусий самолётда Уэльсга учиб кетди ва қўнишдан бир соат олдин самолёт радарларга кўринмай қолди. 24 январь куни полиция қидирув ишларини тўхтатган эди.
Эмилиано СалаКардифф СитиДэйв ИбботсонФутболчи ИзлашПул ЙиғишКилиан МбаппеАдриен РабьоУэльс СамолётТрансфер Ойнаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг