14:44 / 28.01.2019
4 215

Канадада 50 та машина тўқнашиб кетди, одамлар эса хоккей ўйнашмоқда (видео)

Канадада 50 та машина тўқнашиб кетди, одамлар эса хоккей ўйнашмоқда (видео)
Фото: «Focus»
Кеча, 27 январь куни Канаданинг Монреаль шаҳридан унча узоқ бўлмаган катта йўлда 50 га яқин машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий «CTV News» телеканалига таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Енгил жароҳат олган бир неча киши касалхоналарга олиб кетилган. Йўл бир неча соатга, полиция ва махсус хизматлар пачоқланган машиналарни олиб кетгунига қадар тўсилиб қолди.

Баъзи бировлар машиналарини ташлаб яқин-атрофдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларига пиёда йўл олди. Айримлар эса «вақтни ўлдириш учун» шундоққина йўлнинг ўзида хоккей ўйнашга тушди.
[media=https://twitter.com/misslaneym/status/1089688824333111296]
Катта аварияга изғирин ва йўлнинг музлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Канадада 50 та машина тўқнашиб кетди, одамлар эса хоккей ўйнашмоқда (видео)